Бош вазир қишлоқ тиббиётини модернизация қилиш миллий лойиҳасини амалга оширишни тезлаштиришни талаб қилди

Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният яқин икки йилда қишлоқларда 655 та янги бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш масканларини қуриш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълум қилди.
Улар орасида физиотерапия хонаси ва дорихона, фельдшер-акушерлик пунктлари ва тиббий поликлиника каби замонавий тиббиёт пунктлари мавжуд.
Қайд этилишича, физиотерапия хоналари электротерапия, магнитотерапия, ультратовуш терапияси, фототерапия, ультрабинафша нурлар билан даволаш, ингаляторлар ва бошқа асбоблар билан жиҳозланади.
Бундан ташқари, барча янги бирламчи тиббиёт муассасалари телетиббиётни ташкил этиш учун компьютер ва тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган.
Миллий лойиҳа доирасида инсульт ва кардиология марказлари, реабилитация, травматология ва ортопедия, жарроҳлик, реанимация, интесив терапия бўлимлари очилиб, 32 та кўп тармоқли марказий туман шифохоналари модернизация қилинади ва капитал таъмирланади, шунингдек, замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланади.
Шунингдек, қишлоқ тиббиёт муассасалари учун 1100 нафар тиббиёт ходимини тайёрлаш режалаштирилган.
Улар орасида шифокорлар, ҳамширалар, фельдшерлар ва доялар бор.
Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Марат Қарабаев янги тиббиёт муассасаларининг намунавий лойиҳаларини маҳаллий шароитга мослаштириш ҳақида гапирди.
Миллий лойиҳанинг ҳудудларда амалга оширилиши ҳақида Атирау вилояти ҳокими Серик Шапкенов, Қостанай вилояти ҳокими Қумар Ақсақалов, Манғистау вилояти ҳокими Нурлан Ноғаев ва Қарағанди вилояти ҳокими Ермағанбет Болекпаев ҳисобот берди.
Ҳукумат раҳбари йиғилишни сарҳисоб қилар экан, намунавий лойиҳаларни маҳаллий шароит билан боғлаш, қурилиш объектларига муҳандислик коммуникациялари ва йўл қурилиши ишларини жадаллаштиришни талаб қилди.
Шу билан бирга, Алихан Смаилов Соғлиқни сақлаш вазирлиги Миллий лойиҳани мувофиқлаштириш ва назорат қилишни кучайтириши зарурлигини таъкидлади.