14:37, 07 Март 2020 | GMT +6
Бош вазир аёлларни 8 март байрами билан табриклади
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин аёлларни 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни билан табриклади, деб хабар беради Kazinform Бош вазирнинг расмий сайтига таяниб.
Азиз аёллар, сизларни Халқаро хотин-қизлар куни билан табриклайман!
Баҳорнинг ушбу кунида сизларнинг табассумингиз бизни мамнун қилади. Сизлар нафақат оилангиз ва қариндошларингизга ғамхўрлик қиласиз, балки Қозоғистон ривожига ҳам беқиёс ҳисса қўшиб келмоқдасизлар.
Сизлар чор-атрофга севги ва ғамхўрлик ва оналик илиқлигини берасизлар. Биз сизларни нафақат байрамларда, балки ҳар доим ҳурмат қиламиз ва қадрлаймиз!
Сизларга сиҳат-саломатлик, бахт ва фаровонлик тилайман.