Болудаги ёнғин қурбонлари сони 79 кишига етди

ASTANA. Kazinform - Туркиянинг Болу вилоятидаги Карталкая тоғ-чанғи курортида меҳмонхонада юз берган ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 79 кишига етди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Трагедия в турецком Болу: пожар в отеле унес жизни 10 человек
Фото: yenisafak.com

Вилоят прокуратурасига кўра, ДНК-экспертизаларидан сўнг қурбонларнинг яна бир қанча шахси аниқланган.

Дастлаб 76 киши ҳалок бўлгани ва 50 дан ортиқ жароҳат олгани ҳақида хабар берилган эди.  Бироқ қурбонларнинг шахсини аниқлаш ишлари якунлангач,, Туркия расмийлари янгиланган маълумотларни тасдиқлади.

Ёнғин сешанбага ўтар кечаси содир бўлган ва меҳмонхона бинони қамраб олди. Одамларнинг кўпчилиги арқон сифатида бир-бирига боғланган чойшаблар ёрдамида қочишга ҳаракат қилган.

Фожиа сабабларини ўрганиш доирасида Болу шаҳар ҳокими ўринбосари, ўт ўчириш хизмати бошлиғи ўринбосари ва меҳмонхона эгаси бўлган 11 киши ҳисбга олинди.

Аввалроқ Туркия туризм ва маданият вазири Меҳмет Нури Эрсой меҳмонхона мунтазам текширувдан ўтказилгани ва ёнғин хавфсизлиги қоидабузарликлари аниқланмаганини айтган эди. Бироқ тергов давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган. Туркияда бир кунлик мотам эълон қилинган.

Сўнгги хабарлар