Туркияда Болу фожиасидан кейин бир кунлик мотам эълон қилинди
ASTANA. Kazinform — Туркия Болу шаҳридаги Карталкая тоғ-чанғи курортидаги ёнғин туфайли катта қайғуни бошдан кечирмоқда. Ёнғин қурбонлари кўплиги сабабли 22 январь мамлакатда миллий мотам куни деб эълон қилинди.

Ҳукумат йиғилишидан сўнг сўзга чиққан Президент Режеп Таййип Эрдоған ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди ва воқеада айбдорлар тегишли жазони олишини айтди.
“Фожага алоқадор бўлганлар ҳам, эҳтиётсизлик ва қоидабузарликларга йўл қўйганлар ҳам қонун олдида жавоб берадилар” – деди Эрдоған.
Миллий мотам белгиси сифатида Туркиянинг хориждаги элчихоналари билан бир қаторда мамлакат бўйлаб байроқлар туширилади. Бу қайғули вазиятда мамлакат бирлигини ифодалайди.
Президент ҳам ушбу оғир даврда сиёсий воқеаларни тўхтатишга чақирди.
“Ҳозир сиёсат эмас, бирдамлик ва қўллаб-қувватлаш вақти. Биз барчани, жумладан, сиёсатчиларни, оммавий ахборот воситаларини ва маҳаллий ҳукуматларни фуқароларимизнинг қайғусига шерик бўлишга чақирамиз”, — деди у.
Эрдоған, турли баҳоналар билан ўз вазифаларини бажаришдан қочганларга нисбатан қаттиқ чоралар кўрилишини таъкидлади.
Сўнгги маълумотларга кўра, Болу провинциясидаги Карталкая тоғ-чанғи базасида содир бўлган ёнғинда ҳалок бўлганлар сони 66 нафарга етган ва 51 киши жароҳат олган.