Болалар ўртасида коронавирус билан касалланиш ҳолатлари камайди – вазир

None
ASTANA. Kazinform – Болалар ўртасида мавсумий вирусли инфекция давом этмоқда. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Болалар орасида коронавирус юқтириш қайд этилмоқда. Сўнгги ойларда вируснинг тарқалиши кескин камайди. Саккиз ой ичида 8 мингга яқин бола коронавирус юқтирган. Ҳозир эса бу кўрсаткич пасайиб бормоқда»

, - деди А. Ғиният матбуот анжуманида.

Унинг таъкидлашича, шифохонада 100 дан ортиқ бемор даволанмоқда. Уларнинг аксарияти катталардир.

«Болалар орасида мавсумий вирусли инфекция бор. Грипп тарқалишининг олдини олишга тайёргарлик кўрмоқдамиз. Бунга эмлаш ва бошқа профилактика чоралари киради. Шу муносабат билан грипп асосан ноябр ойида тарқалиши маълум»

, - деди вазир.



Муаллиф: Руслан Ғаббасов
Сўнгги хабарлар