Бокуда ўтказилган халқаро фестивалда қозоғистонликлар муваффақиятли иштирок этдилар

Бокуда ўтказилган халқаро фестивалда қозоғистонликлар муваффақиятли иштирок этдилар
Фото: Серикбол Қошмағанбетов

Бокуда рақамли технологиялар, инновациялар ва робототехника соҳасида таълим олувчи ижодкор болалар учун учинчи STEAM Azerbaijan 2023 халқаро фестивали бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.

Фестиваль иштирокчилари «Robokids», “Келажак муҳандислари”, “Мехатроника”, “Боат мусобақаси”, «Хакатон», «VEX робототехникаси» ва бошқа фанлар бўйича беллашдилар.

Боку шаҳрида бўлиб ўтган мусобақада Қозоғистон номидан Алмати шаҳридаги Қ.Сатбаев номидаги университет негизида жойлашган Халқаро робототехника академиясининг 6 та жамоаси беллашди.

Жамоа 8-17 ёшли ўқувчилардан иборат. Фестивалда 11 давлатдан (жумладан, Чехия, Нидерландия, Словакия, Туркия, Туркманистон, Ўзбекистон, Буюк Британия, Қозоғистон, Озарбайжон) 1150 нафар бола иштирок этди.

8-13 ёш бўйича Қозоғистоннинг 3 та жамоаси VEX IQ тоифасида, 14-17 ёш бўйича VEX V5 тоифасида 3 та жамоаси ўз роботлари билан мусобақада иштирок этдилар.

Мамлакат номидан беллашган 6 та жамоа аъло натижалар кўрсатиб, финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Сўнгги хабарлар