Бокуда 1 тонналик ош тайёрланади

None
Фото: ЎзА
TASHKENT. Кazinform – Озарбайжон Республикасининг Боку шаҳрида 1-4 август кунлари «Ўзбекистон маданият кунлари» бўлиб ўтиши режалаштирилган. Тадбирлар дастуридан қатор маданий, адабий тадбирлар ўрин олган, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

Қизиқ жиҳатлардан яна бири – 3 август куни Боку шаҳридаги «Бульвар боғи»да ўзбек миллий ошпазлик ва ҳунармандчилик кўргазмалари очилади. Уларда ўзбек миллий ошхонасининг ва маҳоратли ҳунармандларимизнинг салоҳияти намойиш этилади. Кўргазма доирасида 1 тонналик ўзбек палови тайёрланади ва иштирокчиларга тарқатилади.

Шунингдек, тадбирлар давомида ўзбекистонлик меҳмонлар Озарбайжоннинг диққатга сазовор ва тарихий обидалари билан ҳам танишадилар.


Сўнгги хабарлар
telegram