Боку шаҳрида қозоқ кураши бўйича Европа чемпионати бўлиб ўтади

None
ASTANA. Kazinform – Шу йилнинг кузида Озарбайжонда қозоқ кураши бўйича Европа чемпионати бўлиб ўтади. Бу ҳақда ҚР Маданият ва спорт вазирлиги спорт ва жисмоний тарбия қўмитаси раиси Ербол Мирзабосинов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ўтган йили қозоқ кураши бўйича илк бор жаҳон чемпионати ташкил этилган эди. Унда 40 га яқин давлатдан спортчилар иштирок этди. Бу қозоқ курашини Олимпия ўйинлари дастурига киритишга қаратилган ишлардан биридир. Бу йил Ўзбекистонда қозоқ кураши бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Европа чемпионати эса Озарбайжонда (Боку) ўтказилиши режалаштирилган. Ҳозирги кунда жамоамиз томонидан кенг кўламли ишлар амалга ошириляпти», – деди Ербол Мирзабосинов.

Унга кўра, сентябрь ёки октябрь ойларида Европа чемпионати ўтказилиши режалаштирилган.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар