Бокс бўйича Осиё чемпионати: мусобақанинг еттинчи кунида қозоғистонликлардан кимлар рингга чиқади
ASTANА. Кazinform - Таиланднинг Чиангмай шаҳрида бокс бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатининг еттинчи кунида қозоғистонлик беш нафар боксчи чорак финал жангларини ўтказади.

48 кг вазн тоифасида Осиё ва жаҳон чемпиони Санжар Ташкенбай тожикистонлик Меҳрон Шафиев билан учрашади.
Икки карра жаҳон чемпиони, Токио Олимпиадасининг бронза медали совриндори Сакен Бибосинов (51 кг) ярим финал учун ўзбекистонлик Асилбек Жалилов билан куч синашади.
Яна бир жаҳон чемпиони Маҳмуд Собирхан (54 кг) шри-ланкалик Жаянатх Кумарага қарши рингга чиқади.
63,5 кг вазн тоифасидаги Муҳамедсабир Базарбаули таиландлик Сомчаи Вонгсувандан ўтишга ҳаракат қилади.
92 кг вазн тоифасидаги Сағиндиқ Тоғамбай ўзбекистонлик этник қозоқ, 2021 йилги жаҳон чемпионати бронза медали совриндори Мадиёр Саидраҳимов билан куч синашади.
Жума куни чорак финал жанглари ўз якунига етади.
Эслатиб ўтамиз, бокс бўйича Осиё чемпионатида Оразбек Асилқулов ринг эгасини мағлуб этгани ҳақида хабар берган эдик.