20:15, 27 Январь 2025 | GMT +5
Бокс бўйича Қозоғистон терма жамоасининг Испаниядаги халқаро турнирда иштирок этадиган таркиби маълум бўлди
ASTANA. Kazinform - Бокс бўйича Қозоғистон терма жамоаси Аликантега (Испания) йўл олди, дея хабар беради Kazinform агентлиги ҚР Миллий олимпия қўмитасига таяниб.

Жамоа қўшма йиғинлар ўтказади, шундан сўнг халқаро турнирда иштирок этади. Турнир 3-9 февраль кунлари бўлиб ўтади.
Федерация матбуот хизмати хабарига кўра, Испанияда қуйидаги спортчилар иштирок этади:
Эркаклар
- 48 кг гача: Ернар Қарап, Нурзат Онғаров
- 51 кг гача: Ернур Қайрат, Рамазан Нурлибаев
- 54 кг гача: Бағлан Кенжебек, Ақтилек Оринбасар, Жандаулет Сарсенбаев
- 57 кг гача: Жасулан Тилеумбек, Ерхан Турдан
- 60 кг гача: Шинғис Мусинов, Бейбарйс Жексен
- 63,5 кг гача: Алмат Абдуали, Жандос Қидиралиев
- 67 кг гача: Дулат Бекбауов, Елнур Суйинбай
- 71 кг гача: Дархан Дуйсебай, Аман Қонисбеков
- 75 кг гача: Диас Молжигитов, Мақсат Ўтегенов
- 80 кг гача: Даулет Тўлемисов
- 86 кг гача: Бекнур Батирбек, Темирлан Муқатаев, Бекзат Танатар
- 92 кг гача: Мади Амиров, Нурмагамед Юсупов
- 92 кг дан юқори: Даниял Сапарбай
Аёллар
- 48 кг гача: Роксана Гасимова
- 60 кг гача: Гулжайна Уббиниязова
- 70 кг гача: Бақит Сейдиш
- 75 кг гача: Диана Мағауияева
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бокс бўйича Қозоғистон терма жамоаси 2025 йилда иккита жаҳон чемпионатида иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.