Бокс бўйича Қозоғистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи ўзгарди
ASTANА. Кazinform - Бокс бўйича Қозоғистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи ўзгарди. Елдос Сайдалин келажакда боксчи қизларни тайёрлайди.

Қозоғистон Республикаси бокс федерациясининг хабар беришича, Саидалин Елдос Жанибекули Қозоғистон аёллар терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланган.
Унинг мураббийлик тажрибаси 16 йилдан кўпроқни ташкил қилади. Қарағанди вилояти ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида мураббий бўлган.
2020 йилдан буён бокс бўйича Қозоғистон ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари катта мураббийи.
Унинг раҳбарлигида қизлар 2021 йилги жаҳон чемпионатида 2 кумуш ва 3 бронза медалини қўлга киритди.
2022 йилда ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпионатида 2 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди. 2023 йилда Астана шаҳрида ўтказилган ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Қозоғистон қизлари 8 та олтин, 4 та кумуш ва 9 та бронза медалига эга бўлди. Шунингдек, ўтган йили Арманистонда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 3 та олтин ва 5 та бронза медалини қўлга киритди.
Бунгача бокс бўйича Қозоғистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи бўлган Шамил Сафиуллин истеъфога чиқди.