Бокс бўйича ЖЧ: ҚР терма жамоаси сардори Асланбек Шимбергенов 1/8 финалга чиқди

None
ASTANA. Кazinform – Тошкентда бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида миллий терма жамоа сардори Асланбек Шимбергенов ўзининг илк жангини муваффақиятли ўтказди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Жамбил бокс мактаби тарбияланувчиси, Осиё чемпиони А.Шимбергенов 71 кг вазн тоифасида 1/16 финалда Тринидад ва Тобаго вакили 37 ёшли Аарон Принс билан куч синашди.

Биринчи раундда ҳакамлар Асланбекни ғолиб деб топди. Иккинчи ва учинчи раундларда ҳеч нарса ўзгармади. Якуний ҳисоб А.Шимбергенов фойдасига - 5:0.

Асланбекнинг навбатдаги рақиби исроиллик Мирослав Капулер.

Эслатиб ўтамиз, бугун Дулат Бекбауов жаҳон чемпионатининг кейинги босқичига йўл олгани ҳақида хабар берган эдик.

Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоасидаги этник қозоқ ғалаба қозонди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар