Бокс бўйича ЖЧ: Дулат Бекбауов кейинги босқичга ўтди

None
Фото: sports.kz
ASTANA. Кazinform – Ўзбекистон пойтахти Тошкентда бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Дулат Бекбауов навбатдаги босқичга йўл олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик боксчи 67 кг вазн тоифасида 1/16 финалда руминиялик Андрей Мустет билан жанг ўтказди.

Таниқли мураббий Нурлан Ақурпеков шогирди Дулат Бекбауов дастлабки икки раундда рақибидан устун келди. Учинчи раундда ҳеч нарса ўзгармади. Ҳакамлар ҳисоботи - 5:0.

Шу тариқа Д.Бекбауов 1/8 финалга йўлланма олди.

Бугун бокс бўйича Қозоғистон терма жамоаси сардори Асланбек Шимбергенов ҳам рингга кўтарилади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар