Бокс бўйича ЖЧ: Ўзбекистон терма жамоасидаги этник қозоқ ғалаба қозонди

None
ASTANА. Кazinform – Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси бўлган этник қозоқ 20 ёшли Руслан Абдуллаев Тошкентда бўлиб ўтаётган эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида чорак финалга чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Осиё чемпиони Р.Абдуллаев 63,5 килограмм вазн тоифасида 1/8 финалда маврикиялик Ришарно Луи Колинга қарши рингга чиқди.

Ўзбекистонлик боксчи яққол устунлик кўрсатди ва иккинчи раундда рақибини икки марта нокдаунга учратди. Учинчи бўлимда ҳам шиддатини йўқотмади.

Бунгача Р.Колин 1/16 финалда қозоғистонлик Санатали Тўлтаевни мағлуб этганди.

Руслан Абдуллаев 2019-2020 йилларда Қозоғистонга келган, мусобақаларда қатнашган ва терма жамоага киришга ҳаракат қилган. Бироқ режаси амалга ошмай, Ўзбекистонга қайтди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Дулат Бекбауов кейинги босқичга ўтди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар
telegram