Бокс бўйича ЖЧ: Қозоғистонлик Карина Ибрагимова рақибини мағлуб этди
Жаҳон чемпионати бронза медали совриндори К.Ибрагимова 57 килограмм вазн тоифасида озарбайжонлик Махсати Ҳамзаева билан куч синашди.
Карина ўзининг биринчи жангида колумбиялик Валерия Арболеда Мендосани нокаут билан мағлуб этди.
Карина бу сафар ҳам зарбаларидан аниқ фойдалана олди. У ҳатто иккинчи раунддаёқ рақибини нокдаунга туширди. Учинчи раундда М.Ҳамзаева навбатдаги нокдаунга учрагач, ҳакам жангни тўхтатди.
Шу тариқа К.Ибрагимова чорак финалга чиқди ва медалга бир қадам яқинлашди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мадина Нуршаева чорак финалга чиққани ҳақида хабар берган эдик.
Жайна Шекербекова ва Валентина Хальзова ҳам ¼ финалга йўлланма олди.
Бугун бокс бўйича жаҳон чемпионатида қозоғистонлик беш нафар спортчи иштирок этиши хабар қилинганди.
Алуа Балқибекова чорак финалга чиқди.
Фото: instagram.com/karina__ibragimova
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ