20:46, 20 Март 2023 | GMT +5
Яна икки қозоғистонлик боксчи қиз ЖЧ 1/4 финалига йўлланма олди
ASTANA. Kazinform – Жайна Шекербекова ва Валентина Ҳальзова Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 1/4 финалига йўлланма олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Жайна Шекербекова 54 килограмм вазнда ўзбекистонлик Нигина Ўктамова билан жанг қилди.
Жайна жаҳон чемпионлигини қўлга киритган тажрибали боксчи бўлса, унинг рақиби ҳам кучли эди. У ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони ҳисобланади.
Қизиқарли кечган жанг якунида Жайна нокдаунга учради, аммо очколар сони бўйича ғалабани қўлга киритди.
75 килограмм вазн тоифасида жаҳон чемпиони Валентина Ҳальзова венесуэлалик Мариэлис Ирисани яққол устунлик билан мағлуб этди.
Эслатиб ўтамиз, кундузги сессияда Мадина Нуршаева чорак финалга йўл олгани ҳақида хабар қилгандик.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ