Бокс бўйича ЖЧ: Бугун 9 нафар қозоғистонлик спортчи чорак финал учрашувини ўтказади

None
ASTANA. Кazinform – Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 9 нафар қозоғистонлик спортчи чорак финал жангларини ўтказади, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Астана вақти билан соат 14:30да бошланадиган кундузги сессияда Алуа Балқибекова (48 кг) биринчи бўлиб рингга чиқади. Унинг рақиби туркиялик Эриван Барут.

Шунингдек, Карина Ибрагимова (57 кг) венесуэлалик Омайлин Алькала, Мадина Нуршаева (70 кг) бразилиялик Барбара дос Сантос, Фариза Шолтай (81 кг) кениялик Элизабет Адиамбо Андиего билан куч синашади.

Соат 18.30да бошланадиган кечки сессияда Жайна Шекербекова (54 кг) колумбиялик Марсела Ариас, Римма Волосенко (60 кг) хитойлик Веньлу Ян, Надежда Рябец (66 кг) Кабо-Верделик Ивануса Гомес Морейра билан куч синашади. Валентина Хальзова (75 кг) туркиялик Элиф Гунери ва Лаззат Кунгейбаева (+81 кг) ҳиндистонлик Нупур билан медаль учун кураш олиб боради.

Жаҳон чемпионати «Qazsport» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алуа Балқибекова чорак финалга чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Карина Ибрагимова ҳам 1/8 финалга йўлланма олди.

Римма Волосенко чорак финалга чиқди. Надежда Рябец ҳам кейинги босқичга йўлланма олди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ
Сўнгги хабарлар
telegram