Бокс бўйича Осиё чемпионати: Қозоғистон медаллар жадвалида 2-ўринни эгаллади

None
ASTANА. Кazinform – Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича 22 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида эркаклар ўртасидаги медаллар жадвалида қайси давлат спортчилари пешқадамлик қилгани маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон эркаклар терма жамоасида жами 13 нафар боксчи куч синашди. Жамоа спортчилари 11 та медални қўлга киритди. Шулардан 3 таси олтин, 3 таси кумуш, 5 таси бронза медалидир. Натижада, медаллар жадвалида иккинчи ўринни эгаллади.

Жамоадан Санжар Ташкенбай (48 кг), Нурсултан Алтинбек (54 кг), Маҳмуд Сабирхан (57 кг) чемпион бўлди.

Абзал Серик (67 кг), Сабиржон Аққалиқов (71 кг), Диас Молжигитов (75 кг) кумуш медални қўлга киритди.

Терма жамоамиздан Талғат Сиримбетов (60 кг), Муҳаммедсабир Базарбаули (63,5 кг), Ерасил Жакпеков (80 кг), Ерхат Бекзат (92 кг), Аманат Сабирғали (92 кг дан юқори) бронза медалини қўлга киритди.

Медаллар жадвалида Ўзбекистон 11 та медаль (9 олтин, 1 кумуш, 1 бронза) билан пешқадамлик қилган бўлса, Филиппин 3 та медаль (3-3-5) билан кучли учликни якунлаб берди.

22 ёшгача бўлган бокс бўйича Осиё чемпионати медаллари жадвали:

1. Ўзбекистон - 9-1-1

2. Қозоғистон – 3-3-5

3. Филиппин - 1-1-2

4. Таиланд - 0-3-1

5. Хитой - 0-2-1

6. Мўғулистон - 0-1-2

7. Индонезия - 0-1-1

7. Камбоджа – 0-1-1

9. Қирғизистон – 0-0-7

10. Тожикистон - 0-0-3

11. Малайзия - 0-0-1

12. Непал - 0-0-1.

Сурат: АSBC

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар
telegram