Бокс бўйича Қозоғистон терма жамоаси медаллар жадвалида иккинчи ўринни эгаллади

None
ASTANA. Kazinform – Тошкентда якунланган эркаклар ўртасидаги бокс бўйича жаҳон чемпионатида Қозоғистон терма жамоаси медаллар жадвалида иккинчи ўринни эгаллади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонликлар 4 та олтин ва 1 та кумуш медални қўлга киритиб, сўнгги ўн йилдаги энг яхши натижага эришди.

Бундан 10 йил аввал Қозоғистон терма жамоаси Алмати шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон мусобақасида 4 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритган эди.

Тошкентда бўлиб ўтган мусобақада ўзбекистонлик боксчилар 5 олтин, 2 кумуш ва 2 бронза медали билан пешқадамлик қилди.

Кучли учликни Россия терма жамоаси (2 та олтин, 4 та бронза) якунлади.

Умумий медаллар жадвали:

1. Ўзбекистон (5-2-2).

2. Қозоғистон (4-1-0).

3. Россия (2-0-4).

4. Куба (1-3-2).

5. Франция (1-1-1).

6. Грузия (0-1-2).

7. Мўғулистон (0-1-1).

7. Бразилия (0-1-1).

7. Озарбайжон (0-1-1).

10. Хитой (0-1-0).

10. Италия (0-1-0).

12. Ҳиндистон (0-0-3).

12. Испания (0-0-3).

14. Арманистон (0-0-2).

15. Қирғизистон (0-0-1).

15. Иордания (0-0-1).

15. Тожикистон (0-0-1).

15. Мексика (0-0-1).

Халқаро бокс федерацияси (IBA) қарорига кўра, чемпионат ғолиблари 200 000 доллар, кумуш медал соҳиблари 100 000, бронза медали соҳиблари 50 000 доллардан мукофот олди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Махмуд Сабирхан ўзбекистонлик боксчини дубл нокдаун билан мағлуб этиб, жаҳон чемпионига айлангани ҳақида хабар берган эдик.

Шу билан бирга, жамоа сардори Асланбек Шимбергенов, Санжар Ташкенбай, Нурбек Оралбай ҳам жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

Қасим-Жомарт Тоқаев бокс бўйича жаҳон чемпионати ғолибларини табриклади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар
telegram