Боао Осиё форуми бу йил илк марта ёпиқ тизимда ўтказилади

Барча конференция иштирокчилари «ёпиқ цикл» тизимида ишлайдилар: уларни меҳмонхоналардан БАФ конференция ўтказиладиган жойга ёпиқ «пуфакча»да алоҳида олиб борилади. «Ёпиқ цикл» режими Мейлан халқаро аэропортидан (Хайкоу, Хайнан) бошланади.
Жорий БАФ конференцияси «Дунё ва пандемия: Глобал тараққиёт ва умумий келажак учун ўзаро ҳамкорлик» шиори остида ўтказилади.
БАФ ташкилотчиларининг айтишича, форум ҳам офлайн, ҳам онлайн тарзда ўтказилади. Унда бутун дунёдан сиёсатчилар ва ҳукумат аъзолари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, нуфузли олимлар ва сиёсатшунослар, йирик халқаро корпорациялар вакиллари иштирок этади.
Панел муҳокамаларида форум иштирокчилари «Жаҳон иқтисодиётини рақамлаштириш», «яшил, инновацион, инклюзив ривожланиш ва ҳамкорлик» каби мавзуларга эътибор қаратиб, Осиё ва бутун дунёда пандемиядан кейинги ривожланиш кун тартибини муҳокама қиладилар.
2001 йилда ташкил этилган Боао Осиё форуми 29 та аъзо давлат, жумладан Қозоғистон ташаббуси билан тузилган нодавлат халқаро ташкилотдир. БАФнинг мақсади Осиёда минтақавий иқтисодий интеграцияни қўллаб-қувватлашдир.
Муаллиф: Руслан Сулейменов