БМТнинг иқлим инқирозига сарфлайдиган харажатлари қарийб 10 баравар ошди
2000-2002 йилларда БМТ ноқулай об-ҳаво ҳодисалари оқибатларини бартараф этиш учун гуманитар лойиҳаларни молиялаштириш учун ҳар йили ўртача 1,6 миллиард доллар сарфларди. 2019-2021 йилларга келиб, бу кўрсатгич 800 фоизга ошиб 15,5 миллиард долларга етди.
2021 йилда бутун дунё бўйлаб табиий ҳодисаларнинг салбий оқибатларидан кўрилган иқтисодий зарар тахминан 329 миллиард долларни ташкил этди, бу донор давлатлар ёрдамининг умумий миқдоридан икки баравар кўпдир.
Ҳисоботга кўра, БМТнинг гуманитар мурожаатлари ёрдамга муҳтожларнинг жуда оз қисмини - қарийб 7,5 фоизини ёки иқлим ўзгариши туфайли келиб чиқадиган табиий офатлардан жабр кўрган паст ва ўрта даромадли мамлакатлардаги тахминан 3,9 миллиард кишидан 474 миллионинигина қамраб олишга етади.
Ҳисоботга кўра, Афғонистон, Буркина-Фасо, Бурунди, Чад, Конго Демократик Республикаси, Гаити, Кения, Нигер, Сомали, Жанубий Судан ва Зимбабве каби мамлакатлар халқа ҳамжамиятга тез-тез мурожаат қилувчи давлатлар қаторига киради.
Муаллиф: Рустем Қожабаев