БМТ жамғармаси Қозоғистонга экологик лойиҳалар учун 280 миллион доллар ажратади
ASTANA. Kazinform – БМТнинг Яшил иқлим жамғармаси Қозоғистондаги 280 миллион долларлик экологик лойиҳаларни молиялаштиради. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нисанбаев энг яхши мавжуд технологияларни жорий этиш масалаларига бағишланган парламент эшитувида маълум қилди.

БМТнинг Яшил иқлим жамғармаси иқлим ўзгаришига қарши курашда мамлакатларни қўллаб-қувватлашнинг асосий молиявий механизми ҳисобланади.
“Халқаро ташкилотлар кўмагида Қозоғистон БМТнинг Яшил иқлим жамғармасидан 280 миллион долларга яқин маблағ олиши кутилмоқда. Олинган маблағ қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш, саноат соҳасида кам углеродли технологияларни жорий этишни рағбатлантириш, шунингдек, электромобиллар ривожланишини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади”, – деди Нисанбаев.
Вазир яна 2024 йилда яшил лойиҳаларни илгари суриш учун БМТ Яшил иқлим жамғармаси учун мамлакат дастури тайёрланганини эслатди. У энергетика соҳасида иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш, қишлоқ жойларда марказлаштирилган сув таъминоти тизимлари барқарорлигини ошириш, чорвачилик фермер хўжаликларини модернизация қилиш, яшил молиялаштириш соҳасида хусусий сектор ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган 7 та лойиҳани ўз ичига олади.
Ушбу лойиҳаларнинг умумий бюджети 1 миллиард АҚШ долларидан ортиқ бўлиб, шундан 630 миллион доллари Жамғарма томонидан молиялаштирилиши кутилмоқда.