БМТ вакиллари Қозоғистоннинг ўз фуқароларини қуролли можаролар ҳудудидан олиб кетиш тажрибаси билан танишди

NUR-SULTAN. Kazinform – БМТ вакиллари Қозоғистоннинг ўз фуқароларини можаро ҳудудларидан ватанига қайтариш бўйича тажрибаси билан танишди, дея хабар беради Kazinform ҚР ТИВ матбуот хизматига асосланиб.
None
None

ҚР Ташқи ишлар вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси билан ҳамкорликда, Бошқарма ижрочи директори, Гада Фатҳи Валининг Қозоғистонга ташрифи доирасида давра суҳбати ўтказди.

ҚР Фуқаролик жамиятини ривожлантириш вазирлиги Дин ишлари қўмитаси раиси ўринбосари Бауржан Бакиров «Жусан» операцияси доирасида террорчилик авж олган зоналаридан ўз фуқароларини реабилитация қилиш ва реинтеграция қилиш ҳолати тўғрисида маъруза қилди.

Сўнгги хабарлар