БМТ: Инсоният Ер юзасининг 3/4 қисми ва океаннинг 2/3 қисмига зарар келтирмоқда

BERLIN. Kazinform – БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш иқлим, океан ёки биологик хилма-хиллик бўйича турли анжуманлар иштирокчиларининг табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги мажбуриятларни қабул қилишга тайёрлигини маъқуллайди, лекин уларни қуруқ ваъдалардан қочишга чақиради. Бу ҳақда у Бош ассамблея делегатлари олдида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича юқори даражадаги йиғилишда сўзлаган нутқида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform БМТ Янгиликлар сайтига таяниб.
None
None

Бош котиб ўз нутқида яна бир бор хавотир билдирди – атроф-муҳит ҳолати ёмонлашмоқда, ўсимлик ва ҳайвонларнинг миллионлаб турлари йўқ бўлиб кетиш арафасида турибди, сайёрамиз иқлим ўзгариши, биологик хилма-хилликнинг йўқолиши ва ифлосланиш туфайли уч карра инқирозни бошидан кечирмоқда.

«Ушбу йўқотишларнинг асосий сабаби глобал озиқ-овқат тизимидир. Эр юзасининг тўртдан уч қисми ва океаннинг учдан икки қисми инсон фаолияти таъсирида. Ер деградацияси сайёрадаги 3,2 миллиард одамга таъсир қилади. Буларнинг барчаси одамларнинг яшаш тарзи, ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш ҳамда атроф-муҳитни ифлослантириши билан боғлиқ», — деди Гутерриш.

Бироқ, вазиятни фақат инсониятнинг ўзи тузатиши мумкин. БМТ раҳбари бунинг учун чора кўриш вақти келганини таъкидлади.

«Табиатга муносабатни ўзгартириш ва ривожланишнинг янги траекториясини топиш керак», - дея огоҳлантирди Антониу Гутерриш. Хусусан, у глобал исишни 1,5 даражадан оширмаслик кераклигини эслатди.

БМТ раҳбари бу йил Мисрда бўлиб ўтадиган КС-27 иқлим конференциясидан умидвор. У форум иштирокчиларидан 2030 йилга бориб чиқиндиларни 45 фоизга қисқартириш ва аср ўрталарига бориб нол эмиссияга эришиш мажбуриятини олишини кутмоқда.

«Бугунги мажбуриятлар бажарилган тақдирда ҳам, жорий ўн йилликда атмосферага чиқинди газларининг 14 фоизга ошишига олиб келади. Бу ҳолат фалокатга олиб келади», - деди БМТ Бош котиби.

Гутерриш, шунингдек, биологик хилма-хилликни муҳофаза қилиш бўйича қатъий чоралар кўришга, хусусан, 2030 йилгача бу каби тадбирларни йилига 700 миллиард долларгача зарур маблағ билан таъминлашга чақирди.

Бундан ташқари, у атроф-муҳитга зарар етказувчи субсидиялардан воз кечиб, уларни экологик тоза лойиҳаларга йўналтириш зарурлигини эслатди. Буларнинг барчасини фақат муаммоларни ҳал қилишда кўп томонлама ёндашув билан амалга ошириш мумкин.

«Бироқ, биз қуруқ ваъдалардан қочишимиз керак. Биз ўз мажбуриятларимизни аниқ ҳаракатлар билан тасдиқлашимиз ва уларни амалга ошириш учун маблағ ажратишимиз керак», — дея огоҳлантирди А.Гутерриш.

Фото: news.un.org

Сўнгги хабарлар