Биз туризмни ривожлантириш бўйича дунёнинг энг кучли 50 давлати қаторига кириш ниятидамиз – ҚР Бош вазири

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов раислигида ўтказилган йиғилишда 2023-2029 йилларда жисмоний тарбия ва спорт, шунингдек, туризмни ривожлантириш консепциялари лойиҳалари кўриб чиқилди.
None

Бу ҳақда Kazinform ҚР Ҳукумати расмий сайтига таяниб хабар бермоқда.

«Ҳозирги кунда кўплаб шаҳарларда болалар ва катталар жисмоний тарбия билан шуғулланиши мумкин бўлган уйлар ҳовлиларида спорт майдончалари пайдо бўлмоқда. Бу мамлакатда кенг тарқалаётган яхши амалиётдир. Асосий спорт турлари ҳамма учун қулай бўлиши учун бундай биноларни қуришда давом этишимиз керак», — деди Алихан Смаилов.

Туризм соҳасини ривожлантириш бўйича республиканинг асосий 10 та туристик йўналишида инфратузилмани модернизация қилиш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, мамлакатнинг туризм салоҳиятини халқаро майдонда кенг тарғиб қилиш ва бошқа кўплаб чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган.

Хусусан, Балқаш, Қапшағай, Алакўл ва Баянаул курорт ҳудудларига олиб борувчи автомобил йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш, дам олиш масканларини мобил алоқа билан 100 фоиз қамраб олиш, Шучье-Бурабай курорт ҳудудида зарур муҳандислик тармоқларини қуриш, қўшимча сув омборларида сувдан қутқарув станцияларини қуриш каби кўплаб чоралар кўрилмоқда.

Шу билан бирга, янги ҳаво йўналишларини очиш, туризм хизматларини рақамлаштириш, меҳмонхона бизнеси ва саноатнинг бошқа тармоқларида стандартларни ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

2030 йилга бориб барча чора-тадбирларни амалга ошириш натижасида маҳаллий сайёҳлар сони 11 миллион кишига, чет эллик сайёҳлар сони 4 миллион кишига, саноатда бандлик даражаси 800 минг кишига етказилади ва рейтингга кўра Жаҳон Иқтисодий Форумида Қозоғистон туризмни ривожлантириш бўйича дунёнинг энг яхши 50 давлати қаторига кириши кўзда тутилган.

Фото: primeminister.kz

Сўнгги хабарлар