Биз профессионал ва самарали давлат аппаратини қурмоқдамиз – ҚР Президенти давлат хизматчиларини табриклади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев давлат хизматчиларини касб байрами билан табриклади, деб хабар беради Kazinform.
None
None

«Бугун - Давлат хизматчиси куни. Давлат бошқаруви тизимида ишлайдиган мамлакат фуқароларини ушбу байрам билан табриклайман! Биз профессионал ва самарали давлат аппаратини қурмоқдамиз. Умид қиламанки, ҳар бирингиз ушбу муҳим вазифани амалга оширишда ўз ҳиссангизни қўшасиз«, - деб ёзди Президент Twitter саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилдан буён мамлакатда 23 июн давлат хизматчилари куни сифатида нишонланиб келинмоқда.

2003 йил март ойида БМТ Бош Ассамблеяси 23 июнни давлат хизматчилари куни деб эълон қилиш тўғрисида резолюция қабул қилди.

Орадан ўн йил ўтиб, Қозоғистон Биринчи Президенти - Елбасы Нурсултон Назарбоевнинг фармони билан 2013 йил 23 июн давлат хизматчилари куни сифатида белгиланди.


Сўнгги хабарлар