Биз Польшага қарши ўйинда ғалаба қозониб, ўтган йилги натижани такрорлашни хоҳлаймиз - Ярослава Шведова

None
ASTANА. Каzinform – Теннис бўйича Қозоғистон аёллар терма жамоаси сардори Ярослава Шведова ва жамоа аъзоси Юлия Путинцева Билли Жин Кинг кубоги саралаш босқичи доирасида Польша билан ўйин арафасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Я.Шведованинг сўзларига кўра, 14-15 апрель кунлари Астана шаҳрида бўлиб ўтадиган Қозоғистон – Польша ўйини катта аҳамиятга эга.

«Ватан шарафини ҳимоя қилиш катта масъулият юклайди. Олдиндан ғалаба қозонишимизни башорат қилиш мумкин эмас. Рақиб жамоа таркиби қандай бўлишидан қатъи назар, биз тайёрмиз. Биз пойтахтда икки йил кетма-кет чиқиш қилганимиздан хурсандмиз ва ўтган йилги натижани такрорлашни хоҳлаймиз. Қизларнинг кайфияти кўтарилиб, кортга ўрганиб, ўйинларга ҳозирлик кўрмоқда. «Ёш теннисчилар ўйнайдими?», деган саволга келсак, биринчи навбатда кучлиларини қўшамиз, агар муаммо учта мусобақа натижасига кўра ҳал бўлса, уларнинг тайёргарлигини кўриб чиқамиз. Ҳаммамиз яккалик ва жуфтлик баҳсларида кортга чиқишга ҳозирлик кўряпмиз», – дейди Я.Шведова.

Ю.Путинцева тупроқли кортларда мавсум бошланганини айтди.

«Қопламани танлашда биз ўзимизга қулайроқ бўлган нарсага таяндик. Дарҳақиқат, қандай корт бўлишидан қатъи назар, биз ҳар бир мусобақага тезроқ мослашишга ҳаракат қиламиз. Тайёргарлик яхши. Кеча ва бугун икки соатча ўйнадим, кечки пайт машғулотлар давом этади. Бир киши учун ўз ўйинини топишга икки ёки уч соат етарли бўлиши мумкин. Ҳар бир инсоннинг қобилияти ҳар хил. Асосийси, ғалаба қозониш учун бор кучимизни ишга соламиз», — деди Ю.Путинцева.

photo

13 апрель, пайшанба куни Астанадаги Қозоғистон – Польша учрашувига қуръа ташланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон теннис терма жамоаси Польша билан ўйинга тайёргарликни бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

Александр Бублик жаҳон рейтингида ТОП-50 га яқинлашди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар
telegram