19:37, 10 Апрель 2023 | GMT +6
Теннис бўйича Қозоғистон терма жамоаси Польша билан бўлажак ўйинга тайёргарликни бошлаб юборди
ASTANА. Каzinform – Қозоғистон аёллар терма жамоаси 14-15 апрель кунлари пойтахтдаги Beeline Arena Миллий теннис марказида Билли Жин Кинг кубоги саралаш босқичи доирасида Польшага қарши ўйинга тайёргарликни бошлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Қозоғистон теннис федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, иккала жамоа ўйинчичилари Астанага етиб келиб, машғулотларга киришишган.
Анна Данилина ва Юлия Путинцевалар биринчи бўлиб кортни синаб кўришди.
Ўйинлар 14-15 апрель кунлари Астана вақти билан соат 13:30да бошланади. Биринчи куни иккита яккалик баҳслари режалаштирилган. 15 апрель куни иккита яккалик ва битта жуфтлик баҳслари натижасида ғолиб жамоа аниқланади ва жамоавий жаҳон чемпионатига йўлланма олади.
Эслатиб ўтамиз, Елена Рибакина жаҳон рейтингида еттинчи ўринни сақлаб қолди.
Фото: ҚТФ
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ