Биз ҳар доим турк халқини қўллаб-қувватлашга, максимал даражада ёрдам беришга тайёрмиз – ҚР Президенти

ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Истанбул яқинидаги зилзила муносабати билан Режеп Таййип Эрдоғанни қўллаб-қувватлади.

р
Фото: Ақорда

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғанга Мармара денгизи ва Истанбулда юз берган зилзиладан хавотир билдирган ҳолда қўллаб-қувватлаш мактубини йўллади.

“Мамлакатларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва биродарлигимиз ҳамда стратегик шериклик муносабатларига асосланиб, биз турк халқини ҳар доим қўллаб-қувватлашга ва ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигимизни тасдиқлаймиз”, – дейилади Қозоғистон Президенти телеграммасида.

Сўнгги хабарлар