Биткойн нархи тарихи рекорд янгилаб, $120 мингдан ошди
ASTANA. Kazinform – Binance платформаси маълумотларига кўра, биткойн нархи янги тарихи максимумни янгилаб, $120 000 чегарасидан ошди, деб хабар беради ТАСС.

Москва вақти билан соат 06:41 да криптовалюта нархи $120 мингга етиб, (+1,87%) қайд этилган, 06:45 да эса ўсишни давом эттириб, $121 014,73 даражасигача кўтарилган (+2,82%).
9 июль куни биткойн нархи $100–$110 минг оралиғида бир ярим ой давомида барқарор сақланганидан сўнг, $111 999 даражасига етиб, олдинги рекордни янгилаган эди. Бундан аввалги тарихий максимум 2025 йил 22 май куни қайд этилган бўлиб, ўша пайтда биткойн $111 980 даражасига чиққан эди.
Биткойн — блокчейн технологиясига асосланган марказлашмаган криптовалюта тизими. Бу тизимда ҳар бир иштирокчи янги блоклар яратиш орқали биткойн ишлаб чиқариши мумкин. Ушбу тизим илк бор 2008 йил ноябрь ойида Сатоси Накамото тахаллуси билан танилган муаллиф (ёки муаллифлар гуруҳи) томонидан таклиф этилган.
Бугунги кунда биткойн оммалашган бўлса-да, унинг эмиссияси табиий равишда чекланган, ва ҳозирги вақтда биткойнларининг асосий қисми аллақачон ишлаб чиқарилган.