19:13, 07 Апрель 2025 | GMT +5
Bitcoin 2024 йилнинг ноябридан бери биринчи марта 75 000 доллардан пастга тушди

Bitcoin бугун эрталаб 10,01 фоизга тушиб, 74 889 долларни ташкил қилди.
Кейинчалик bitcoin ўзининг пасайишини тезлаштирди ва 74 713 минг долларни (-10,06%) ташкил этди.
2024 йилнинг ноябрь ойида bitcoin рекорд даражага етди, кейинроқ 96 000 доллардан ошиб кетди.
Декабрь ойида bitcoin нархи биринчи марта 100 000 долларга етди.
Аввалроқ Трамп АҚШ президенти лавозимини эгаллаганидан бери bitcoin қийматини 18 фоиз йўқотгани ҳақида хабар берилган эди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШда bitcoinнинг стратегик захираси яратилган.