Бишкекдаги таълим муассасалари МДҲ давлатлари раҳбарлари йиғилиши пайтида масофавий таълимга ўтади

Қирғизистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Бишкек шаҳридаги мактабгача таълим, мактаб, бошланғич, ўрта ва олий касб-ҳунар таълими муассасалари, мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар, дарсларни масофавий форматда ўтказади.
Қирғизистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги хизмати хабарига кўра, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг Қирғизистон Республикасига расмий ташрифи ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари раҳбарларининг Бишкек ва Чуйдаги учрашуви доирасида вилоятда жамоат тартибини муҳофаза қилиш учун 4 мингдан ортиқ ички ишлар ходимлари ва 250 га яқин автомашиналардан фойдаланилади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари кучайтирилган хизмат режимига ўтказилади. Тартиб ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида тезкор штаб тузилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 12 октябрда Россия президенти Владимир Путин Қирғизистонга расмий ташриф билан бориши хабар қилинганди. 13 октябрда Бишкек шаҳрида Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров раислигида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади. Ҳамдўстлик давлат раҳбарлари МДҲ саммитида иштирок этади.
Муаллиф: Гульмира Абдрахманова