Биринчи "Марказий Осиё – Япония" саммити бўлиб ўтади

ASTANА. Кazinform — Япония томони биринчи “Марказий Осиё – Япония” саммитини ўтказишни таклиф қилди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу маълум қилди.

учрашув
Фото: Виктор ФедюнинKazinform

Бугун Япония Ташқи ишлар вазири Такеши Ивая Астанага илк расмий ташрифи билан келди. Учрашувда икки томонлама муносабатларни янги босқичга кўтариш масалалари муҳокама қилинди.

— Бундан ташқари, Токио томони янги ташаббус билан чиқди ва биринчи “Марказий Осиё – Япония” саммитини ўтказишни таклиф қилди. Бу биз томондан ҳар томонлама қўллаб-қувватланди, — деди Мурат Нуртилеу ОАВга берган баёнотида.

Бироқ Ташқи ишлар вазири саммит қачон ва қайси давлатда ўтказилишига аниқлик киритмади.

Мурат Нуртилеу, шунингдек, Қозоғистон-Япония муносабатлари ҳозирда аъло даражада эканини ва келажаги порлоқ эканини таъкидлади.

— Икки давлат ҳамкорлик руҳидаги узоқ муддатли шериклик кўламини кенгайтириш бўйича фаол иш олиб бормоқда. Қозоқларда “қарс икки қўлдан чиқади” деган гап бор. Қозоғистон ва Япония ўртасидаги муносабатларни янги босқичга кўтариш бизнинг ташқи сиёсатимиз ва узоқ муддатли ривожланишимизнинг ўта муҳим устувор йўналишидир, — дея хулоса қилди вазир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япония сайёҳлар учун машҳур йўналишга айлангани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар