Биринчи АЭС тўлиқ миллий назорат остида бўлади

ASTANA. Kazinform – Росатом томонидан Қозоғистонда қуриладиган биринчи АЭС тўлиқ миллий назорат остида бўлади. Бу ҳақда Атом энергияси агентлиги хабар берди.

аэс
Фото: pixabay

“Бу тўлиқ миллий назорат остида бўлган Қозоғистондаги биринчи АЭС бўлади. Ҳамкорни танлаш қарамликни англатмайди. Қозоғистон атом энергетикаси бўйича ўз компетенциясини ривожлантирмоқда. Мамлакатимиз уран ишлаб чиқариш бўйича дунёда биринчи ўринда туради. У ядро ёқилғиси ишлаб чиқаради. Миллий кадрларни фаол тайёрлаб, инфратузилмани яратмоқда", – дейилади агентлик матбуот вакилларининг саволига жавобан.

Лойиҳани амалга ошириш халқаро консорциумнинг иштирокини назарда тутади. Бу технологик барқарорликни таъминлайди ва битта етказиб берувчига қарамлик хавфини камайтиради.

"Шу билан бирга, барча асосий қарорлар Қозоғистон манфаатлари ва хавфсизлигини биринчи ўринга қўйган ҳолда миллий даражада қабул қилинади. Эгаси, оператори, барча технологик қарорлар учун масъул ва эксплуатация қилувчи ташкилот Қозоғистон томони бўлади", – дейилади агентлик хабарида.

Сўнгги хабарлар