11:20, 31 Декабрь 2020 | GMT +5
Бир суткада Қозоғистонда 93 одамда коронавирусга ўхшаш пневмония аниқланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Ўтган суткада Қозоғистонда 93 одамда коронавирусга ўхшаш пневмония аниқланди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kz сайтига асосланиб.

Кеча бир одам ушбу касалликдан вафот этган. Жами касалланиш ҳолатлари сони 45723 тага етди, шундан 499 таси ўлим билан якунланган.
Шунингдек, бир кунда 101 одам даволаниб чиққан. Жами соғайганлар сони 33083 нафарни ташкил қилмоқда.