09:52, 22 Апрель 2022 | GMT +5
Бир миллиондан ортиқ қозоғистонлик Pfizer вакцинаси билан эмланди
NUR-SULTAN. Kazinform – 21 апрел ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирус инфекциясига қарши вакцинанинг биринчи компонентини 9 477 068 киши, иккинчи компонентни 9 227 495 киши олди, дея хабар беради Kazinform.

Идоралараро комиссия маълумотларига кўра , бугунги кунда Pfizer вакцинасининг биринчи дозаси билан қамраб олинганлар сони 1 032 480 нафарга етган. Иккинчи дозани 885 519 киши киритган.
«Биринчи компонент 812 118 нафар ўсмирлар, 37 592 нафар ҳомиладор аёллар ва 134 443 нафар эмизикли оналарни қамраб олади. Иккинчи компонентни 733 771 нафар ўсмирлар, 32 118 нафар ҳомиладор аёллар ва 116 238 нафар эмизикли оналар қабул қилди», - дея хабар бермоқда агентлик матбуот хизмати.