Бир кунда COVID-19 юқтирган 141 киши қайд этилди – ҚР ССВ
«Бугунги кунга қадар бутун республика бўйлаб 1852 нафар беморда COVID-19 касаллиги аниқланган. Уларнинг аксарияти Алматида - 606, Нур-Султанда – 368 ва Қизилўрда вилоятида - 149. Ўтган бир кунда 141 янги бемор рўйхатга олинган. Ўсиш суръати 8,2%ни ташкил этди», - деди вазир Ҳукуматнинг онлайн-йиғилишида.
Унинг сўзларига кўра, беморларнинг энг кўп сони Алматида (82та) ва Чимкентда (23та) қайд этилган.
«Алматидаги 82 бемордан 78таси режалаштирилган скрининг текшируви натижасида аниқланди. Уларнинг 60 нафари Марказий клиник шифохонанинг беморлари ва тиббий ходимларидир. Чимкентда рўйхатга олинган 23 беморнинг 16 таси скрининг текширувидан ўтказилди. Фавқулодда вазиятлар департаменти ходимлари. Қолган беморлар – даволанаётган пациентлар ва алоқа қилганлиги туфайли карантинга олинган фуқаролар», - деди у.
Кечаги кун ҳолатига кўра, жами, 19 бемор вафот этди ва 447 бемор даволаниб чиққан.
«Ҳозирда 1386 бемор, шу жумладан 100 нафар бола даволанмоқда. Улардан 258 нафарининг аҳволи ўртача, 32 нафарининг аҳволи оғир, қолган 1096 беморнинг аҳволи барқарор», - деди Елжан Биртанов.
Муаллиф: Айжан Серикжанқизи