Бир қатор хорижий давлатлар раҳбарлари Қозоғистон халқини байрам билан табриклади

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевга Россия Президенти Владимир Путин, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Арманистон Президенти Ваагн Хачатурян, Арманистон бош вазири Никол Пашинян, Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Рим Папаси Франциск, Вьетнам Президенти Нгуен Суан Фук, Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер, Италия Президенти Серджо Матарелла, Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух, Корея Президенти Юн Сок Ёль, Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди, Япония Бош вазири Фумио Кишида, Янги Зеландия Генерал-Губернатори Синди Киро, шунингдек, собиқ давлат ва ҳукумат раҳбарлари, хорижий давлатларнинг таниқли давлат арбоблари, йирик хорижий компаниялар, банклар, молия институтлари, дипломатик миссиялар раҳбарлари ва бошқа расмий шахслар табриклади.
Табрик телеграммаларида Қозоғистоннинг хорижий давлатлар билан икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлигини мустаҳкамлашнинг муҳим жиҳатлари ва устувор йўналишлари қайд этилган.
Шунингдек, Қасим-Жомарт Тоқаев ва Қозоғистон халқига самимий тилаклар билдирилди.
Табриклар ҳали ҳам келаяпти.