Бибисара Асаубаева шахмат бўйича уч карра жаҳон чемпиони бўлди
ASTANА. Кazinform – Қозоғистонлик шахматчи Бибисара Асаубаева учинчи марта блиц бўйича жаҳон чемпиони бўлди. Бу ҳақда «Спорт Шредингера» Тelegram- канали хабар берди.
Жаҳон чемпионати Қатар пойтахти Доҳада бўлиб ўтди. Аёллар ўртасидаги мусобақада 21 ёшли Бибисара Асаубаева блиц бўйича жаҳон чемпиони бўлди.
Қозоғистонлик шахматчи дастлаб Швейцария тизимидаги турнирда 15 турдан сўнг биринчи ўринни эгаллади ва ярим финалга йўлланма олди. Ярим финалда у хитойлик Чжу Цзиньэрни кетма-кет учта ўйинда мағлуб этиб, финалга чиқди.
Финалда Бибисара Асаубаева украиналик Анна Музичук билан учрашди. Дастлабки учта ўйин дуранг билан якунланди. Ҳал қилувчи тўртинчи ўйинда қозоғистонлик шахматчи рақибини мағлуб этиб, жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди.
Шундай қилиб, Бибисара Асаубаева Қозоғистон тарихида блиц бўйича уч карра жаҳон чемпиони бўлган биринчи шахматчи бўлди. У илгари 2021 ва 2022 йилларда жаҳон чемпионатларида ғолиб чиққан эди.
Бундан ташқари, Асаубаева жаҳон блиц чемпионатларидаги ғалабалар сони бўйича россиялик шахматчи Катерина Лагно билан тенглашди. Ҳозирда иккала шахматчи ҳам бу кўрсаткич бўйича етакчилик қилмоқда, улар уч мартадан жаҳон блиц чемпионатларида ғолиб бўлишган.