Бибисара Асаубаева Берлинда бўлиб ўтган Armageddon Women’s Chess Week турнирида ғолиб чиқди
Унинг сўзларига кўра, ушбу турнир жуда қизиқарли форматга ўтган. Қоидалар оддий: нокаут турнири, 2 та блиц ўйини. Агар ҳисоб 1:1 бўлса, Армагеддон ўйналади, яъни хатога ўрин йўқ. Турнирда дунёнинг энг кучли 8 нафар шахматчиси иштирок этяпти.
«Мен барча учрашувларда ғалаба қозонишга муваффақ бўлдим, фақат битта Армагеддон ўйнадим ва бутун турнирда фақат битта ўйинда мағлуб бўлдим. Биринчи учрашувда Грузиянинг энг кучли шахматчиси, 2017 йилда блиц бўйича жаҳон чемпиони Нана Дзагнидзени 2:0 ҳисобида мағлуб этдим», – дейди Бибисара Асаубаева.
Шахматчи иккинчи босқичда блий бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори ва сўнгги 20 йилдаги дунёнинг энг кучли шахматчиларидан бири, ҳиндистонлик Хампи Конеру устидан ғалаба қозонди.
У ярим финалда озарбайжонлик шахматчи Гюнай Маммадзадени 1,5-0,5 ҳисобида мағлуб этди ва шу тариқа финал йўлланмасини ва сентябрь ойида бўлиб ўтадиган Grand Final йўлланмасини қўлга киритди.
Финалда Бибисара Х.Конеруни асосий вақтда 1,5-0,5 ҳисобида яна мағлуб этишга муваффақ бўлди.
«Дам олишга вақт йўқ, эртага Кипрда аёллар ўртасида Гран-при босқичи бошланади», – деди Бибисара Асаубаева.