Безос ва Санчес тўйининг сўнгги кунида норозилик намойишлари бошланди
ASTANА. Кazinform — "Эсплуатация ва истеъмол ҳақида гап бўлиши мумкин эмас!" шиори остида Amazon асосчиси Жефф Безос ва телебошловчи Лорен Санчес турмуш қурган Венеция кўчаларида юзлаб одамлар юриш қилди, дея хабар беради Euronews.

Венецияда Amazon асосчиси Жефф Безос ва телебошловчи Лорен Санчеснинг никоҳ маросими якунланди. “Аср тўйи” деб номланган дабдабали байрамнинг умумий қиймати тахминан 42 миллион еврога баҳоланмоқда. Байрам пайшанба кунидан бошлаб бир неча кун давом этди. Шу вақт ичида шаҳарда норозилик намойишлари тўхтагани йўқ.
Шанба куни юзлаб одамлар Венеция кўчалари ва майдонлари бўйлаб ўз норозиликларини изҳор қилишди.

"Безос учун жой йўқ!" номли кампания ташкилотчиларидан бири “халқ тўйнинг ўзига эмас, балки Венециянинг одамлар фақат истеъмол қилиш учун келадиган жойга айлантирилишига қарши чиқишмоқда”, дейди. Фаол Марта Сотторива Безосни “эксплуатация туфайли бойиб кетган одамнинг рамзи” деб атади.

Намойишлар юлдузли жуфтлик ва уларнинг меҳмонлари Лагунага етиб келишидан бир неча кун олдин бошланган. Жума оқшомида тўй олдидан VIP-меҳмонлар, жумладан Леонардо Ди Каприо, опа-сингил Кардашьян, Том Брэди, Орландо Блум, Иванка Трамп ва Билл Гейтс каби юлдузлар ва машҳур бизнесменлар йиғилганда, Авлиё Марк майдонидаги қўнғироқ минораси: “Қиролларга йўл йўқ, Безосга йўл йўқ. Олигархлар, кетинглар!" сўзлари лазер ёрдамида проекция қилинди.

Чоршанба куни фаоллар Amazon қутиси шаклидаги қўғирчоқни қўллари сохта долларлар билан тўла Гранд-каналга ташладилар.

Дастлаб, тўй Scuola Grande della Misericordiaда ўтказилиши режалаштирилган эди, аммо норозилик туфайли байрам шаҳар марказидан ташқарида жойлашган Венеция Арсеналига кўчирилди.
ОАВ маълумотларига кўра, ушбу "аср тўйи" Венецияга йиллик туристик даромадининг 70 фоизини олиб келиши мумкин эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жефф Безос 500 миллион долларлик тўй ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.