Бейбит Жуқаев Шанхайда иккинчи даврага йўл олди
ASTANA. Kazinform – Дунё рейтингида 218-ўринни эгаллаб турган қозоғистонлик теннисчи Бейбит Жуқаев Шанхайда (Хитой) ўтказилаётган чалленжер турнирини муваффақиятли бошлади.
Қозоғистонлик теннисчи биринчи раундда жаҳон рейтингида 510-ўринни эгаллаб турган янги зеландиялик Ажит Райни мағлуб этди.
Биринчи партияда Рай устунлик қилди — 6:2. Кейин Жуқаев ўйин назоратини ўз қўлига олишга муваффақ бўлди — 6:3, 7:6 (7:3).
Бейбит 2 соату 8 дақиқалик ўйин давомида 7 та брейк-пойнтдан атиги 1 тасини ва 5 та эйсдан фойдаланди. Рай 4 та эйс, 2 та брейк (4 та брейк-пойнт) билан ажралиб турди.
Бейбит Жуқаев чорак финалга чиқиш учун дунёнинг 160-ракеткаси, Чили вакили Томас Барриос билан куч синашади.
Шанхай мусобақаси 8 сентябрь куни якунланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ теннис бўйича Данияга қарши майдонга тушадиган Қозоғистон терма жамоаси аниқлангани ҳақида ёзган эдик.