Бейбит Жуқаев Шанхай турнирининг чорак финалига чиқди
ASTANA. Kazinform – Дунё рейтингида 218-ўринни эгаллаб турган қозоғистонлик теннисчи Бейбит Жуқаев Шанхайда (Хитой) бўлиб ўтаётган челленжер турнирининг чорак финалига чиқди.
Қозоғистонлик теннисчи иккинчи даврада ушбу мусобақанинг еттинчи, дунёнинг 160-ракеткаси чилилик Томас Барриосдан устун келди.
Биринчи партияда тай-брейкда Бейбит ғалаба қозонди – 7:6 (7:2).
Иккинчисида Барриос жавоб қайтарди - 7:6 (7:2).
Учинчи, ҳал қилувчи сетда ҳисоб 6:5 бўлиб турганида Жуқаев брейкни амалга оширишга муваффақ бўлди - 7:5.
Уч соат 10 дақиқа давом этган шиддатли беллашувда Бейбит 16 та эйсни бажарди ва 6 та брейк-пойнтнинг ярмини фойдаланди. Барриос 8 эйс, 1 та брейк (6 та брейк-пойнт)дан ошиб кета олмади.
Бейбит Жуқаевнинг чорак финалдаги рақиби кейинроқ аниқланади.
Айни пайтда қозоғистонлик теннисчи ATP Live рейтингида 196-ўринга кўтарилиб, ТОП-200га қайтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бейбит Жуқаев Шанхайда иккинчи даврага ўтгани ҳақида ёзган эдик.
Шунингдек, Соня Жиенбаева ўсмирлар ўртасидаги АҚШ очиқ чемпионатида учинчи босқичга чиқди.