12:48, 17 Октябрь 2024 | GMT +5
Бейбит Жуқаев илк бор АТР 250 турнирининг чорак финалига чиқди
ALMATY. Kazinform – Қозоғистонлик теннисчи, дунёнинг 213-ракеткаси Бейбит Жуқаев Almaty АТР 250 турнирининг чорак финалига йўлланма олди.
24 ёшли қозоғистонлик теннисчи иккинчи босқичда дунё рейтингида 25-ўринни эгаллаб турган чехиялик Томаш Махачни мағлуб этди.
Биринчи партияда Бейбит 3:1 ҳисобида олдинда бўлганида, чехиялик спортчи ўзини ноқулай ҳис қилиб, мусобақани давом эттиришдан бош тортди.
Ақтау теннис мактаби битирувчиси жаҳоннинг 26, ушбу мусобақанинг 3-ракеткаси россиялик Карен Хачанов ёки 116-ўринни эгаллаган финляндиялик Отто Виртанен билан куч синашади.
Спорт фаолиятида илк бор ушбу тоифадаги мусобақанинг чорак финалига қадар етиб борган Бейбит Жуқаев энди ATP Live рейтингида 180-ўринни эгаллаб турибди.