Беш йил ичида таълим ва илм-фанга йўналтирилган инвестициялар беш баробар ошди – Президент
ASTANA. Kazinform — Бу ҳақда Давлат раҳбари Фан ва технологиялар бўйича Миллий кенгаш йиғилишида маълум қилди.

Президентимиз мамлакатимизнинг келажаги порлоқ бўлишини истасак, юқори технологиялар ва сунъий интеллектдан самарали фойдаланишни ҳозирдан бошлашимиз кераклигини таъкидлади.
“Шу боис ҳам кейинги йилларда миллий илм-фанни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Беш йил ичида таълим ва илм-фанга киритилаётган инвестициялар ҳажми беш баробар ошди. Тадқиқот университетлари кўпаймоқда, уларнинг ишлаб чиқариш билан алоқалари мустаҳкамланиб боряпти. Ҳозирда 300 га яқин тижорат лойиҳалари ишга туширилган. Шундай қилиб, “Университет – тадқиқот – инновация – тижорат” комплекс тизими ташкил этиляпти. Бу жараёнга кучли туртки бериш ва уни яқин келажакда тўлиқ амалга ошириш зарур. Биз дунёнинг 40 та нуфузли университети билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатдик. Бугунги кунда мамлакатимизда 33 та филиал очилган. Технопарклар, муҳандислик марказлари ташкил этиляпти. Миллий фанлар академиясининг нуфузи мустаҳкамланяпти. Ҳар бир ҳудудда Фан бўйича кенгашлар иш бошлади. Биз олимлар манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратяпмиз. “Фан-техника сиёсати тўғрисида”ги янги қонун қабул қилинди, фанни бошқаришнинг янги ҳуқуқий асослари яратилди. Миллий илм-фаннинг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш ўта муҳим, асосий масала бўлиб, унга устувор аҳамият берилиши керак. Ёш олимлар учун энг яхши шароитларни яратишни давом эттириш керак. Умуман олганда, олдинда ҳали кўп ишлар бор, барчамиз бирлашиб, бир жамоа бўлиб, бу ишда астойдил иштирок этишимиз керак. Акс ҳолда биз четда қоламиз”, – деди Давлат раҳбари.
Қайд этиш жоизки, Қасим-Жомарт Тоқаев илм-фан ва технология барча давлатлар учун стратегик аҳамиятга эга масала эканлигига эътибор қаратди.