Бензин йил бошидан бери Қозоғистонда 0,3 фоизга, дизел ёқилғиси 1,7 фоизга арзонлашди

NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йилнинг январ-феврал ойларида Қозоғистонда 795,3 минг тонна бензин ишлаб чиқарилди. Бир йил давомида бу кўрсаткич деярли ўзгармади. Шу билан бирга, дизел ёқилғиси ишлаб чиқариш 9,7 фоизга ўсиб, 770,7 минг тоннани ташкил этди, дея хабар беради Kazinform energyprom.kzга таяниб.
None
None

2021 йилнинг январ-декабр ойларида мамлакатда 4,8 миллион тонна бензин ва 5 миллион тонна дизел ёқилғиси ишлаб чиқарилган. Йиллик ўсиш бензин ишлаб чиқаришда 7,1 фоизни, дизел ёқилғиси ишлаб чиқаришда 6,7 фоизни ташкил этди.

Жорий йилнинг январ ойи якунларига кўра, маҳаллий корхоналар томонидан бензинга бўлган талаб тўлиқ, дизел ёқилғисига 96,4 фоизга таъминланди.

Ички бозорда тақчилликка йўл қўймаслик ва нарх барқарорлигини таъминлаш мақсадида жорий қилинган тақиқ туфайли бензин экспорт қилинмади.

2022 йил феврал ойи охирида бензин нархининг йиллик ўсиши 18,7 фоизни, дизел ёқилғиси нархи ўсиши 44,2 фоизни ташкил этди. Бироқ, нархларнинг бундай ўсиши ўтган йилги нархларнинг ўсиши натижасидир. Жорий йилга келсак, феврал ойи натижаларига кўра, 2021 йилнинг декабрига нисбатан бензин 0,3 фоизга, дизел ёқилғиси 1,7 фоизга арзонлашган.


Сўнгги хабарлар