Бемор болаларни даволаш учун Чимкентга қиммат дори воситалари олиб келинди
Шифокорларнинг айтишича, 42 миллион тенгелик бир қути дори оғир хасталикка чалинган болалар учун кўп фойда келтиради.
Мисол учун, «Спинраза» препарати мушак атрофияси ташхиси қўйилган болаларни даволаш учун ишлатилади.
Ҳозирда шифокорлар ушбу дори воситасидан ушбу касалликка чалинган 6 нафар болани даволашда фойдаланмоқда.
«Мушак атрофияси ҳаракатга жавоб берадиган мотонейронларига зарар етказади. «Спинраза« препарати билан инъектсия терапияси ушбу ҳаракат учун масъул бўлган генни алмаштиради. Бунинг натижасида бола фаол, ҳаракатчан бўлиб, фаол ҳаёт кечиради, – дейди Чимкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси невролог шифокори Гулжахан Маханбетова.
Шаҳар клиник болалар шифохонаси шифокорлари шаҳарда яшовчи Азизбек Қудратуллаевнинг 3 ёшли фарзандини даволаш учун «Спинраза» дори воситасидан фойдаланмоқда.
Биринчи даволаниш курсида ҳам ёш ота ўғлининг соғлиғида ижобий ўзгаришларни сезди.
«Авваллари оёқларини умуман қимирлата олмасди. Энди эса у секин ва мустақил ҳаракат қилишга ҳаракат қилмоқда. Бу муолажадан яхши натижа кутамиз», - деди Азизбек Қудратуллаев.
Шундай қилиб, оқ халатлилар даволашда янги препаратни қўлланиб, тўшакка ётқизилган болаларни даволашда ижобий ўзгаришларни амалга оширмоқда. Бу ҳақда Алмати ва Чимкент шаҳарларидаги болалар шифохоналари шифокорлари иштирокида ўтказилган маҳорат дарсида кенг сўз юритилди.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда шаҳарда 11 нафар мушак атрофияси билан касалланган болалар рўйхатга олинган.
Муаллиф: Қайрат Зайнишев