Беларусь ШҲТнинг тўлақонли аъзоси бўлди

ASTANA. Kazinform – Астана шаҳридаги Мустақиллик саройида бўлиб ўтаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида Беларусь Республикаси Шанхай ҳамкорлик ташкилотига тўлақонли аъзоси бўлди.

Александр Лукашенко
Фото: akorda.kz

Беларусь Республикаси Шанхай ҳамкорлик ташкилотида 2010 йилдан буён иштирок этиб келади. Аввалига у диалог шерик, кейин эса кузатувчи мақомини олди.

Ушбу саммит арафасида мамлакат Президенти Александр Лукашенко агентлик мухбирига эксклюзив интервью берди.

Эслатиб ўтамиз, тадбирда Қозоғистон, Эрон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, Беларусь, Мўғулистон, Озарбайжон, Қатар, Туркия ва Туркманистон давлат ва ҳукумат раҳбарлари, БАА дан Рас ал-Хайма амирлиги амири, Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири, шунингдек, ШҲТ Бош котиби ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижрочи директори иштирок этмоқда.

Саммитга, шунингдек, БМТ Бош котиби, ШҲТ Бош котиби ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижрочи директори, МДҲ, ИҲТ, КХШТ, ОҲИЧК, ЕИК ва Ислом озиқ-овқат ташкилоти каби халқаро ташкилотлар раҳбарлари таклиф қилинган.

ШҲТ саммити илк бор “ШҲТга аъзо давлатлар Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилиши” ва “ШҲТ+” йиғилиши форматида ўтказилмоқда.

Сўнгги хабарлар