Беларусь, Россия ва Украина ҳуқуқ ҳимоячилари Нобель мукофотига сазовор бўлишди

None
ASTANA. Кazinform – Жорий йилда Нобель қўмитаси Тинчлик мукофотини Беларусь, Россия ва Украина номзодлари ўртасида тақсимлашга қарор қилди, дея хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.

Бу йил Нобель мукофотининг ягона индивидуал ғолиби беларуслик ҳуқуқ фаоли, «Вясна» инсон ҳуқуқлари маркази раиси, «Виждон асири» Алес Белиацкий бўлди. Бундан ташқари, 2022 йилги Тинчлик мукофоти икки инсон ҳуқуқлари ташкилоти томонидан тақсимланди. Улар: Россиянинг «Мемориал» маркази ва Украина фуқаролик эркинликлари маркази.

Ўтган йили тинчлик бўйича Нобел мукофоти филиппинлик журналист Мария Ресса ва россиялик журналист, «Новая газета» бош муҳаррири Дмитрий Муратовга топширилди.

Муратовдан ташқари, Россияда СССРнинг сўнгги раҳбари Михаил Горбачев (1990 йилда) «Шарқ ва Ғарб ўртасидаги муносабатларни тубдан ўзгартиришдаги етакчи роли учун» ва ҳуқуқ ҳимоячиси, олим Андрей Сахаров (1975 йилда) «Совет Иттифоқида инсон ҳуқуқлари учун кураш, қуролсизланиш ва халқлар ўртасидаги ҳамкорлик учун» Нобель мукофонини олган.

Фото: euronews.com


Сўнгги хабарлар