Беларусь, Арманистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга электромобилларни божсиз олиб кириш муддати узайтирилди

“Фақат Беларусь Республикаси, Арманистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси ва Қирғизистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролар божхона тўловларини тўлашдан озод қилинади. Шу билан бирга, Россия Федерацияси фуқароси бўлган ва (ёки) доимий яшовчи фуқароларга электромобилларга эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ёки уларни тасарруф этиш ҳуқуқини беришга йўл қўйилмайди", - дейилади ЕИК изоҳида.
“Электромобилларга бўлган талабни рағбатлантириш, уларни ишлаб чиқариш ва қувватлантириш станциялари тармоғини ривожлантиришга қаратилган бошқа чора-тадбирлар билан бир қаторда тариф чегирмаларини қўллаш муддатини узайтириш бундай автотранспорт воситаларининг кенг тарқалишига хизмат қилиши кутилмоқда”, - дея изоҳ берди ЕИК Савдо кенгаши аъзоси (вазир) Андрей Слепнев.
Ҳозирда электромобиллар учун ЕОИИ ягона божхона тарифининг импорт божхона божи ставкаси божхона қийматининг 15 фоизига тенг.
Аввалги қарорларга кўра, ЕОИИ мамлакатларига 2023 йилнинг 31 декабрига қадар импорт қилинадиган электромобилларнинг чекланган миқдори учун божхона тўловидан озод қилиш кўринишидаги тариф чегирмаси таклиф қилинди.